5 ноябрь куни Қозоғистонда 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокимлари сайланади

5 ноябрь куни 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Жорий йилда туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови илк бор синов режимида ўтказилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, туманлар ва вилоятлар аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимлари сайловини ўтказиш санасини белгилаш ваколати маслиҳатларига берилган. Шу билан бирга, 17 та вилоятнинг маслиҳлари сайловни синов режимида ўтказиш учун 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар рўйхатини тасдиқлади. Улардан 3 таси шаҳар ва 42 таси туман. Сайлов санаси ҳам белгиланди. Маслиҳатлар томонидан қабул қилинган қарорлар асосида туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайлови ноябрь ойининг биринчи якшанбасида, яъни 5 ноябрь куни бўлиб ўтади», – деди Нурлан Абдиров комиссия йиғилишида.

Унга кўра, «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонун нормаларига мувофиқ, туманлар ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови тегишли ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан сайлов ўтказиладиган кундан камида 50 кун олдин маслиҳат қарори билан, яъни 15 сентябрдан кечиктирмай тайинланиши лозим.

«Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, сайловни эълон қилиш, унга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш, шунингдек, сайловни якунлаш бўйича мутлақ ваколат туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳудудий сайлов комиссияларига тегишли. Марказий сайлов комиссиясининг ушбу ташвиқот доирасидаги ваколати услубий ва норматив таъминлашдан иборат. Бундай ваколатларни тақсимлаш «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонунда назарда тутилган бўлиб, 2021 йилдан бошлаб қишлоқлар, посёлкалар ва қишлоқ округлари ҳокимлари сайлови бўйича ўтказилаётган сайловолди ташвиқоти давомида амалда амалга оширилмоқда. Бу билан сайлов комиссияларининг мустақиллиги, ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича сайлов қонунчилигининг конституциявий талаблари белгиланди», - деди у.

​Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар