12:28, 02 Август 2022 | GMT +5
40 ёшдан ошгач, барибир ўзингизни бошқача ҳис қиласиз - Головкин
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин Las Vegas Review Journal нашрига берган интервюсида Саул «Канело» Алварес билан рингдаги биринчи учрашувидан сўнг тўрт йил ичида содир бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
Боксчилар 17 сентябр куни Лас-Вегасда учинчи бор жанг ўтказадилар – бу сафар Алварес ўзининг иккинчи ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвонини тикади.
«40 ёшдан ошгач, ўзингизни барибир 35 ёшингиздагидан бошқачароқ ҳис қиласиз ва кўринасиз. Янги мураббийим билан машғулот жараёнимизни ўзгартирдик. Сўнгги тўрт йил осон бўлмади. Тўрт йил - тўртта спорт мавсуми. Ҳар қандай жамоавий спорт турини - футбол ёки баскетболни олинг ва сўнгги тўрт мавсумда нималар ўзгарганини кўрасиз. Мен ҳам жуда ўзгардим», — деди қозоғистонлик боксчи мухбирнинг унинг ёши ҳақидаги саволига жавобан.
Фото: sports.kz