4 йил ичида Қозоғистон 1,9 миллиард долларлик автомобиль экспорт қилган

ASTANA. Kazinform – 2017-2021 йилларда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспорти 3 баробар ошиб, 1,9 миллиард долларга етди. Бу Ashyq НҲА портали порталида эълон қилинган машинасозлик саноатини ривожлантиришнинг 4 йиллик комплекс режасида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2017-2021 йилларда машинасозлик соҳасида ишлаб чиқариш номинал кўринишда 2,2 баробарга ошиб, 2,4 триллион тенгега етди. Улардан 715 миллиард тенге автомобилсозлик тармоғига, 1 миллиард 671 миллон тенге эса машинасозликнинг бошқа тармоқларига тегишли. Экспорт 3 баробар ортиб, 1,9 миллиард долларга етди. Машинасозлик саноатининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улуши 1 фоиздан 1,5 фоизга, ишлаб чиқариш саноатининг улуши 8 фоиздан 11 фоизга ошди», – дейилади комплекс режадаги мавжуд ҳолат таҳлилида.

Республикада 3000 дан ортиқ машинасозлик корхоналари фаолият юритади. Уларда 115 мингга яқин киши меҳнат қилади.

«2021-йил якунларига кўра, машинасозлик саноатида меҳнат унумдорлиги ҳар бир ходимга 25,7 минг долларни ташкил этди. Соҳа капиталига 150 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилди. 245 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди», — дейилади режа лойиҳасида.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар