4 ойда Қозоғистонда коронавирус ва пневмониядан 150 минг киши соғайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Март-июнь ойларида Қозоғистон касалхоналарида 150 минг киши коронавирус ва пневмониядан даволанди. Бу ҳақда Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси бошқаруви раиси Болат Токежанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Март-июнь ойларида мамлакат касалхоналарида 150 минг киши коронавирус ва пневмониядан даволаниб чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, март ойида беморларни бир кунлик тўшак билан қамраб олиш 8 баравар, юқумли касалликлар шифохоналарида ётадиган жойлар сони эса 23 баравар кўпайтирилди. Бундан ташқари, провизор стационарларида жойлар сони март ойида 21 минг бўлган бўлса, бугунги кунда 100 мингдан ошди», - деди Б.Токежанов.

Июль ойида фонд қозоғистонликларга тиббий ёрдам сифатини ошириш учун тиббий ташкилотларга тарифларни оширди.

«Эндиликда провизор стационарларида ҳар бир ётган кун учун 22 минг тенгедан, кечаю кундуз касалхонага ётқизиш учун 32 минг тенгедан кўпроқ, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимида бир кунлик тўшак учун 70 минг тенгедан кўпроқ пул тўланади. Ушбу хизматларга тарифларнинг ошиши етказиб берувчилар сонини кўпайтиради, хусусий касалхоналарни жалб қилади ва коронавирусли пневмония билан оғриган беморларни даволаш имкониятларини кенгайтиради», - деди у.

Таъкидлаш жоизки, енгил коронавирус инфекцияси билан касалланган битта бемор учун тариф – 292 600 тенге, ўртача даражадаги бемор учун - 446100 тенге, оғир касални даволаш учун - 1,5 млн сарфланади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар