19:02, 02 Ноябрь 2021 | GMT +5
4 ноябр куни ОПЕК+ навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 4 ноябр куни ОПЕК+ навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.
Матбуот хизматининг қайд этишича, жаҳон иқтисодиёти тикланиб, энергия ресурсларига талаб ортиб бормоқда.
Талаб ва таклиф мувозанати туфайли нефт захиралари ўртача беш йилга қисқарди ва нефт бозори барқарорлашди.
«Қозоғистон Келишувда иштирок этувчи мамлакатларнинг аввалги қарорларга мувофиқ нефт қазиб олишни босқичма-босқич оширишни давом эттириш позициясини қўллаб-қувватлайди. Бундай ёндашув ўсиб бораётган эҳтиёжларнинг етарли даражасини ва нефт бозори барқарорлигини таъминлайди», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, нефт қазиб олишни ойига 400 минг баррелга ошириш тўғрисидаги қарор ОПЕК+ вазирлар йиғилишида 2021 йил 18 июлда қабул қилинган эди.