08:44, 06 Февраль 2023 | GMT +5
33 нафар қозоғистонлик коронавирусга чалинган
ASTANA. Kazinform – 6 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 1562 киши (-1413+ ва 149 КВИ-) даволанмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.
Улардан 121 нафари шифохоналарда, 1 441 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда. КВИ+ ва КВИ- билан касалланган беморларнинг 7 нафари оғир аҳволда.
Ўтган суткада Қозоғистонда 33 кишида коронавирус аниқланган.