3 ойда Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ эгизак чақалоқ туғилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

чақалоқлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шундан:

  • 1 нафар туғилганлар — 186 723 нафар;
  • 2 нафар туғилганлар — 4 231 нафар;
  • 3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар — 132 нафар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти ҳар 1 000 нафар доимий аҳолига нисбатан ўртача 23,2 нафарни ташкил этган.