3 ойда 136 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига сафар қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 136 060 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,8 минг нафарга ёки 21,2 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • саёҳат – 114 986 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 20 716 нафар;
  • даволаниш – 339 нафар;
  • ўқиш – 11 нафар;
  • хизмат юзасидан – 8 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 1 631 234 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Шунингдек, 2026 йилнинг январь-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.