Уч ойда 1,6 миллиондан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 1 631 234 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 111,6 минг нафарга ошган.

2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 660 579 нафар;
  • Қозоғистон — 284 024 нафар;
  • Тожикистон — 282 040 нафар;
  • Саудия Арабистони — 136 060 нафар;
  • Россия — 88 267 нафар;
  • Туркия — 52 199 нафар;
  • БАА — 28 125 нафар;
  • Хитой — 15 844 нафар;
  • Таиланд — 13 839 нафар;
  • Миср — 12 186 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.