3 ойда Ўзбекистонга 2,8 млндан ортиқ турист ташриф буюрди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 770 минг нафарга ёки 36,6 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Қирғиз Республикаси – 807 095 нафар;
- Тожикистон – 713 904 нафар;
- Қозоғистон – 681 921 нафар;
- Россия – 223 285 нафар;
- Афғонистон – 120 184 нафар;
- Хитой – 87 023 нафар;
- Туркманистон – 79 046 нафар;
- Туркия – 39 445 нафар;
- Ҳиндистон – 12 600 нафар;
- Корея Республикаси – 7 813 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.