13:53, 27 Декабрь 2019 | GMT +6
28 декабрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 28 декабрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати яқинида йўловчилар самолетининг ҳалокатга учраши муносабати билан 2019 йил 28 декабрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди», - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Алмати яқинида самолет ҳалокатга учраб, одамлар қурбон бўлган.
Самолет бортида тўрт нафар чет эл фуқаролари ҳам бўлган.