28-30 декабрь кунларининг об-ҳаво маълумоти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 28-30 декабрь кунларининг об-ҳаво маълумоти эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Ой билан бирга йил ҳам поёнига етиб бормоқда. 2019 йилнинг сўнгги дам олиш кунлари кўплаб вилоятларда навбатдаги циклон таъсиридан ёғингарчилик бўлади. Шимолий ҳудудларда қор ёғиб, бўрон бўлад, жанубда эса нам қор ёғиши, туман қоплаши ва яхмалак бўлиши кутилмоқда. Душанба куни ҳаво ҳарорати бирмунча пасаяди, аммо ўртача климат нормасидан юқорилигича қолаверади», - дейилган хабарда.

Синоптикларнинг айтишича, қор бўрони ва туман йўлларда кўриш имкониятини 50…500 метргача чеклаб қўйиши мумкин, шунингдек яхмалак ҳам бирқатор қийинчиликларни келтириб чиқаради.

«Шу сабабли йўлларда алоҳида эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади», дея огоҳлантирди синоптиклар.



Сўнгги хабарлар
telegram