07:37, 26 Январь 2024 | GMT +5
26 январь куни Қозоғистонда туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 26 январь куни Қозоғистон бўйлаб синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнози билан ўртоқлашди, деб хабар беради Каzinform.

— Қозоғистон ҳудудининг катта қисми жанубий циклон ва атмосфера фронтлари таъсирида бўлади, шу сабабли об-ҳаво беқарор бўлиб қолади, мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик(ёмғир, қор) бўлиши, шимолда кучли қор ёғиши мумкин, — дейилади хабарда.
Қозоғистон бўйлаб туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлиши, шамол кучайиши ва изғинрин бўлиши кутилмоқда.