13:19, 10 Июль 2022 | GMT +5
2500 дан ортиқ қозоғистонликлар коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 июл ҳолатига кўра, 2510 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Улардан 291 нафар бемор шифохоналарда, 2219 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Беморларнинг 14 нафари оғир аҳволда.
Шунингдек, COVID-19 тарқалишига қарши кураш комиссиясининг Telegram саҳифасидаги хабарига кўра, ўтган сутка давомида республикада 168 нафар бемор даволаниб чиққан: Нур-Султан шаҳрида – 30, Алмати шаҳрида – 124, Алмати вилоятида – 9, Жамбил вилоятида – 4, Қарағанди вилоятида – 1 бемор соғайган.