25-26 августда Қирғизистонда ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 25-26 август кунлари Чўлпон-Ота шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон томони раислигида ўтказиладиган тадбирда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари, кузатувчи давлатлар, Евроосиё иқтисодий комиссияси бошқарув раиси, шунингдек таклиф этилган давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Учрашув давомида иштирокчилар интеграция бирлашмаси учун умумий газ бозорини шакллантириш, саноат кооперациясини молиялаштириш, спиртли ичимликлар бозорини тартибга солиш, Евроосиё қайта суғурта компаниясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, бир қатор икки ва кўп томонлама олий даражадаги учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, шу кунларда Чўлпон-Ота шаҳридаги «Рух Ордо» маданият марказида илк бор МДҲ ва ЕОИИ ёшлар форуми бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар