19:12, 15 Ноябрь 2023 | GMT +5
24 даражагача илиқ ва қор: Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари
“Қазгидромет” 16-18 ноябрь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Яқин кунларда Шимолий циклон таъсирида ва атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмоқда.
- 18 ноябрда республиканинг шимоли-ғарбий ва шимолида ёмғир ва қор кўринишида кучли ёғингарчилик бўлади, бироқ ноябрь ойи давомида ҳаво илиқ бўлади. 16-17 ноябрь кунлари жанубий вилоятларда бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади, ҳаво ҳарорати кундузи 19-24 даражагача кўтарилади, ой охирида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин ( ёмғир, қор)», - дейилади хабарда.
Синоптикларнинг таъкидлашича, республика бўйлаб кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.