23 июнь – Қозоғистон полицияси куни

ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли полиция ходимларининг касб байрами нишонланади, деб хабар беради Kazinform.
None

1992 йил 23 июнда Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши «Қозоғистон Республикасининг ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ушбу қонун Қозоғистон полициясининг фаолияти ва вазифаларини белгилаб берувчи биринчи ҳуқуқий ҳужжат эди.

2007 йил 5 июнда Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикаси ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганининг 15 йиллиги муносабати билан 23 июнь полиция куни сифатида тасдиқланган.

Қозоғистон полицияси куни ички ишлар ходимлари ва фахрийларнинг меҳнатини инобатга олиш, уларга миннатдорчилик туйғуларини билдириш кунидир. Шу куни ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимлари хотираси ёдга олиниб, тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, куни кеча Улитау вилоятининг Улитау тумани ички ишлар бўлимида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимларига ёдгорлик тахтаси очилди.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг сўзларига кўра, полиция хизматига келувчилар сони 4 баробарга ошган. Ходимларнинг иш ҳақини ошириш ва бошқа рағбатлантириш чоралари кўрилган.

Сўнгги хабарлар