22 минг қозоғистонлик қайтарилмайдиган давлат грантларини олди
ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 10 ойи давомида «Меҳнат» дастурида 584 мингдан ортиқ киши иштирок этди.
«1 ноябр ҳолатига кўра, «Меҳнат» давлат дастурида 584 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Уларга кўмаклашиш бўйича 689,2 мингта чора-тадбирлар кўрилди. Натижада 434,3 минг киши иш билан таъминланди, 315,3 минг нафари доимий иш билан таъминланди. Дастурнинг биринчи йўналиши бўйича 16,9 минг киши қисқа муддатли курсларга, 15 минг киши қайта тайёрлашга юборилди. 8 минг нафардан ортиқ фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар, 22,8 минг нафар фуқарога қайтарилмайдиган давлат гранти ажратилди», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Вазирлик маълумотларига кўра, 172,8 минг киши имтиёзли иш ўринларига ишга жойлаштирилган. Жумладан: ижтимоий иш ўринларига 17,9 минг киши; ёшлар амалиёти - 25,4 минг киши; жамоат ишларига 129,5 минг киши жалб этилган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай