09:01, 22 Апрель 2023 | GMT +5
22 апрель куни Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши, Алмати вилоятининг узоқ шимолида ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг маркази ва жануби ҳали ҳам кенг қамровли антициклон таъсирида қолади ва об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Қозоғистонда кучли шамол эсиши, шимолий ярмида туман тушиши, жанубда, жануби-ғарбда - чанг бўрони, кечаси шимолда – йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, ғарб, шимоли-ғарбда ва жануби-ғарбда – момақалдироқ кутилмоқда.
Кечаси Жетису вилоятининг аксарият қисмида 1-6 даража совуқ, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида 1 даражагача совуқ, Алмати вилоятида тупроқ юзасида 1-3 даражагача совуқ бўлади.