18:03, 21 Июнь 2023 | GMT +5
22-24 июнь кунлари Қозоғистонда кучли ёмғир ва дўл ёғади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 22-24 июнь кунларига мўлжалланган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.
Яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳавога циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кузатилади.
22-24 июнь кунлари жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида, 24 июнда эса республика маркази ва шарқида кучли ёмғир ёғади.
Қозоғистон бўйлаб дўл ёғади, бўрон бўлади, кучли шамол эсади.
Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар йўқ.