22-24 феврал кунлари Қозоғистоннинг шимолий ярмида қор ёғиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво маълумотларига кўра, 22-24 феврал кунлари Қозоғистоннинг шимолий ярмида қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Яқин уч кун ичида Қозоғистон ҳудудининг жанубий ярми ҳали ҳам кенг қамровли антициклон таъсири остида бўлади, у билан бирга ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат, республиканинг шимолий ярмида қор ёғиши ва шамолнинг 15-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Республика бўйлаб туман тушиши ва муз қотиши мумкин. Мамлакат шимолида ва марказида термометрлар кечаси 5-20 даража совуқ, шарқда 10-29 даража совуқ, жанубда 5 даража совуқдан 5 даража илиқ бўлади, ғарбда 0-10 даража совуқ бўлади», - дейилади «Қазгидромет» хабарида.

Сўнгги хабарлар