16:14, 15 Январь 2026 | GMT +5
21 мингдан зиёд Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 21,4 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг нафарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга борган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- сайёҳлик – 13 950 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 5 567 нафар;
- хизмат юзасидан – 1 887 нафар;
- ўқиш – 29 нафар;
- даволаниш – 10 нафар:
- тижорат – 6 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон–Япония ўртасида туристик ташрифлар ошган.