21 апрель куни Қозоғистонда шамол кучайиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг шимоли, маркази, жануби ва жануби-шарқида 21 апрель куни ҳамон кучли антициклон таъсирида қолади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбида, шарқий қисмида атмосфера фронтининг ўтиши билан ёмғир, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучайиши, шимолий ярмида туман тушиши, жануб, жануби-ғарбий ва ғарбда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимолда яхвонлик, кундузи шимоли-ғарб ва жануби-ғарбда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Кечаси Жетису вилоятининг аксарият қисмида 1-6 даража, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида 1 даража, Алмати вилоятида 1-3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram