21-23 июл кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кузатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида яқин уч кун ичида шимоли-ғарбий ва жанубий циклонлар таъсирида ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёмғир ёғади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»РДКга таяниб.

21-23 июл кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кузатилади

«22 июл куни республика шарқида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, дўл ёғиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ғарбий вилоятларида жазирама пасаяди, Қозоғистоннинг шимолий ярмида ҳаво ҳарорати кундузи +23+28 даража оралиғида бўлади.

Мамлакат жануби, жануби-шарқида ёғингарчиликсиз иссиқ ҳаво давом этади, фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасайганига қарамай, у иқлимий меъёрда қолади», - дейилади синоптиклар хабарида.