2029 йилга бориб Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесда ишловчилар сони 4,7 миллион кишига етади
«Умуман олганда, «тоза варақ» ислоҳоти ишбилармонлик муҳитини тартибга солиш самарадорлигини ошириб, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Шунинг учун биз бу йўналишдаги ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз», — деди Ҳукумат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар Ҳукумат бизнеснинг конструктив таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини ҳис қилишлари керак.
«Бизнеснинг барқарор ва муваффақиятли фаолият юритишидан биринчи навбатда давлатнинг ўзи манфаатдор. Буни тадбиркорлар ҳис қилишлари керак. Бажарилган ишлар 2029 йилга бориб кичик ва ўрта бизнесда ишлаётганлар сонини 4,7 миллион кишига етказиш ва давлатнинг иқтисодиётдаги улушини 14 фоизга камайтириш имконини беради», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Фото: t.me/Kzgovernment