2027 йилгача 9 та хорижий компания маҳаллийлаштирилади
ASTANA. Kazinform – 2027 йилгача 9 та хорижий компания маҳаллийлаштирилади. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати йиғилишида Энергетика вазири ўринбосари Ерлан Ақкенженов маълум қилди.
“2022-2023 йилларда 5 та ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди. Улар: Wika, Honeywell , PetrolValves, «Sigma Solutions», N.Vent (США), Eltherm, Schneider Electric ва бошқа компаниялар. Юқорида қайд этилган лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 177 та янги иш ўрни яратиш, 13,8 миллион долларлик инвестицияларни жалб этиш, энг муҳими, мамлакатимизда юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш малакасини эгаллаш имконини берди. Бундан ташқари, жорий йилда Leser (Германия), Beruseal (Жанубий Африка), John Crane (АҚШ) компаниялари билан нефть-газ саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб маҳсулотлардан учта янги маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилган”, – деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 34 та янги иш ўрни яратилиб, 3 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этилади.
“Шунингдек, 2027 йилгача қисқа муддатда Hi Air Korea (Корея), SLB (АҚШ), Baker Hughes (АҚШ), Breda Energia (Италия), Flowserve (АҚШ), Swagelok (АҚШ) билан маҳаллийлаштириш режалаштирилган. Юқорида қайд этилган олтита лойиҳа 127 га яқин янги иш ўрни яратиш ва 17,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб этиш имконини беради”, – деди Ерлан Ақкенженов.