2027 йилгача 84,6 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қиламиз — ҚР Иқтисодиёт вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон 2027 йилгача 84,6 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилишни ва 53,5 миллиард долларлик импорт қилишни режалаштирмоқда. ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида шундай прогноз билан чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Бюджетни режалаштиришда базавий сценарийдан асос сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу сценарийга кўра, ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 2023 йилдаги 4,0 фоиздан 2027 йилда 4,2 фоизгача тезлашади.

Номинал ялпи ички маҳсулот 120,7 триллион тенгедан 176,6 триллион тенгега ошади.

Иқтисодиётнинг барча базавий тармоқларида ижобий ўсиш кутилмоқда.

Масалан, саноатда ўртача йиллик ўсиш суръати 3,1 фоиз, жумладан, қайта ишлаш саноатида – 3,5 фоиз, тоғ-кон саноатида – 2,9 фоизни ташкил этади. Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўртача йиллик ўсиши 3,9 фоизни ташкил этмоқда, – деди вазир.

Вазирлик прогнозига кўра, қурилиш саноатининг тахминий ўсиши ўртача 3,8 фоизни, савдо айланмаси 5,7 фоизни ташкил қилиши керак.

«Нефть қазиб олиш 2023 йилда 92,6 миллион тоннани ташкил этади, 2027 йилда эса 99,9 миллион тоннагача ошади.

Миллий банк прогнозига кўра, экспорт 80,9 миллиард доллардан 84,6 миллиард долларга, импорт эса 45,7 миллиард доллардан 53,5 миллиард долларгача ошади», — деди вазир.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар