12:57, 14 Декабрь 2022 | GMT +5
2027 йилда республика автомобил йўллар 100 фоиз интернет ва мобил алоқа билан қамраб олинади
ASTANA. Kazinform – 2027 йилда республика йўллари 100 фоиз интернет ва мобил алоқа билан қамраб олинади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги рақамли имкониятлар йўналишида барча шаҳар ва туман марказларини кенг полосали интернет билан таъминлаш режалаштирилган. Бугунги уяли алоқадаги аҳволга назар ташлайдиган бўлсак, 3 мингдан ортиқ аҳоли пункти 3G технологияси билан қамраб олинган, 1628 та аҳоли пункти 4G тармоғи билан қамраб олинган, 5G эса умуман йўқ. Мис кабел билан ўтказилган симли алоқа 34 фоизни, оптика эса 26 фоизни ташкил қилади. Дунёда мис кабел билан 3G технологиясининг эскирганини инобатга олиб, биз уларни 2027 йилгача тўлиқ алмаштирамиз. Шунингдек, мобил 4G технологиясини 100 фоизга етказамиз, оптика инфратузилмасини эса 90 фоизга оширамиз»
, - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, 2027 йилга бориб Астана, Алмати ва Чимкентда 5G технологияси улуши 75 фоизга, вилоят марказларида эса 60 фоизга ошади.
«Кейинги муҳим воқеа – республика ва йирик минтақавий аҳамиятга эга автомобил йўлларининг мобил алоқа ва интернет тармоғига уланиши. Ҳозирда ушбу йўлларнинг атиги 25 фоизи интернет тармоғига уланган. Мобил алоқа эса 86 фоизни ташкил этади. 2027 йилга бориб бу йўлларнинг 100 фоизи интернет ва мобил алоқа билан қопланади»
, - деди Бағдат Мусин.
Муаллиф: Марлан Жиембай