2027 йилда Қозоғистон аҳолиси 21 миллион кишига етиши мумкин
2027 йилда Қозоғистон аҳолиси 21 миллион кишига етиши мумкин. Шундай прогноз билан Миллий статистика бюроси раҳбари ўринбосари Мақсат Турлибаев ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Биз узоқ муддатга прогноз қилмаймиз. Қисқа муддатли прогнозни оладиган бўлсак, 2027 йилда аҳоли сони 21 миллионга етиши мумкин. Бироқ 2050 йилгача аҳоли қанчага етишини ҳисоблаб чиқамиз”, -деди у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Ербол Оспановнинг айтишича, демографик прогноз қилинади.
“У ерда турли усуллардан фойдаланилади. Масалан, миграция ва туғилиш жараёни мавжуд. Масалан, 2021 йилда Қозоғистонда туғилишлар сони кескин ошади, деб ким ўйлабди. Бундан 10 йил аввал йилига 250-260 нафар бола туғилган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич 300 мингга етди. Пандемия даврида эса 460-470 минг бола дунёга келди. Бундай ташқи омиллар прогнозга бевосита таъсир қилади”, - деди у.
Унинг фикрича, демографик ўсиш халқ фаровонлиги билан боғлиқ. Яъни, оилаларнинг ижтимоий мавқеи яхшилангани сари туғилган фарзандлар сони ҳам кўпаймоқда. Шунингдек, болалар боғчаси ва ижтимоий тўловлар масаласи ҳам туғилиш даражасига таъсир қилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай