2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати 8000 МВт ни ташкил қилади

TASHKENT. Kazinform – 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларининг умумий қуввати 8000 МВт ни ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

ЎР Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади, унинг доирасида умумий қуввати 4000 МВт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади.

Хусусан, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси, 2025-2026 йилларда эса умумий қуввати 2400 МВт бўлган 4 та шамол электр станцияси фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, 4000 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Хусусан, 2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, 2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт 5 ва 2025-2026 йилда умумий қуввати 1800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

2030 йилга бориб қуввати 1 МВт гача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланадиган энергия манбалари ҳажми 1000 МВтга етказилади.


Сўнгги хабарлар