2025 йилда “Яшил макон” дастури учун 100 млрд сўм ажратилади — Шавкат Мирзиёев

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон президенти дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Uznews.uzга таяниб .

2025 йилда “Яшил макон” дастури учун 100 млрд сўм ажратилади — Шавкат Мирзиёев
Фото: Uznews.uz

2025 йилда “Яшил макон” дастури учун 100 млрд сўм ажратилиши президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Маълум қилинишича, суғориш тизими бўйича 2 та тажриба амалга оширилади. Хусусан, 27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади. Ғаллаорол туманидаги тоғларда қор-ёмғир сувини йиғувчи 10 та гео-мембрана ўрнатилиб, дарахтларни суғориш тизими яратилади. Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди.

Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

Сўнгги хабарлар