2024 йилда Қозоғистонда инфляция 8,0% бўлади - Миллий банк
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки экспертлар ҳамжамияти ўртасида ўтказилган навбатдаги макроиқтисодий сўров натижаларини эълон қилди.
Маълумки, сўров давомида Brent нефтининг нархи, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши, инфляция, базавий курс, товар ва хизматлар экспорти ва импорти, шунингдек, миллий валюта курси ҳисобга олинган.
“Жорий йилнинг август ойида нефть нархи билан боғлиқ сценарий шартлари сезиларли даражада ўзгармади. Респондентларнинг ўртача тахминларига кўра, Brent нефтининг нархи 2024 йилда бир баррел учун ўртача 83,5 АҚШ доллари даражасида (илгари — 83,7 АҚШ доллари) шаклланади. 2025 ва 2026 йиллар учун тахминлар 80,0 доллар даражасида сақланмоқда”, — дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
Қозоғистон иқтисодиётининг 2024 ва 2026 йиллар учун прогнози бироз ўзгартирилиб, 4,0% (илгари — 4,1%) ва 4,4% (илгари — 4,5%) бўлган. 2025 йилда ўсиш худди шундай 5,0% даражасида кутилмоқда.
2024 ва 2026 йилларда инфляция 8,0% ва 6,0% даражасида кутилмоқда. 2025 йил учун прогноз 6,8% дан 6,9% гача бироз ёмонлашди.
“Таҳлилчиларнинг 2025 йил учун базавий ставка даражаси бўйича тахминлари 11,0% дан 11,9% гача қайта кўриб чиқилди. 2024 йил учун базавий ставка прогнозларининг ўртача қийматлари 14,4% дан 14,5% гача кўтарилди. 2026 йил учун ҳисоб-китоблар ўзгармади”, — дейилади хабарда.
Сўровда Қозоғистон ҳудудидаги макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш билан шуғулланувчи 14 та ташкилот иштирок этди. Респондентлар орасида бозорнинг профессионал иштирокчилари, тадқиқот институтлари ва халқаро ташкилотлар ва рейтинг агентликлари бор.
Маълумки, макроиқтисодий тадқиқот Миллий банк прогнозларини ўз ичига олмайди.