2023 йили Қозоғистонда солиқни маъмурийлаштириш тизими жорий этилади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2023 йилда солиқни маъмурийлаштириш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Ержан Биржанов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз товарлар мониторинги тизимини янада такомиллаштирамиз. Унинг доирасида солиқ ва божхонани маъмурийлаштириш тизимларини тўлиқ интеграциялаштириш режалаштирилган. 2023 йил охирига қадар Солиқни маъмурийлаштириш тизими ва Интеграциялашган маълумотлар базаси амалий фойдаланишга топширилади. Кейинчалик бу тизимлар «Астана-1», «Е - дарча» ва божхона бошқарувининг янги тизими билан бирлаштирилади. Шу билан бирга, олдиндан фаол хизматлар кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун биз иккинчи даражали банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланамиз. Натижада солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, жумладан, хизматларни аутсорсинг қилиш ва ўз хизматларимизни ривожлантириш бўлиши керак», — деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йилда «Саломатлик» маркази ва Электрон декларация марказини бир дарча тамойили асосида бирлаштириб, Бош диспетчерлик бошқармаси ташкил этилди.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегарасида жойлашган 9 та автомобил ва 1 та темир йўл назорат пунктлари модернизация қилинмоқда. Модернизация қилинган назорат-ўтказиш пунктларида комплекс божхона назорати амалга оширилади. Бундан ташқари, навигация муҳрлари кенг қўлланилади. Бу сохта транзитнинг олдини олади», - деди Ержан Биржанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар