2021 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан 4,9 минг тонна гўшт импорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 8 та давлатдан 31,7 минг тонна йирик шохли қорамол гўшти импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
None
None

Йирик шохли қорамол гўшти импорти 2020 йил билан солиштирилганда 10,1 минг тоннага ошган.

2021 йилда Ўзбекистон энг кўп йирик шохли қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:

Беларусь – 21,5 минг тонна;

Қозоғистон – 4,9 минг тонна;

Украина – 2,9 минг тонна;

Ҳиндистон – 916 тонна;

Молдова – 738 тонна;

Россия – 638 тонн.


Сўнгги хабарлар