2021 йилда Қозоғистонда мактабларга алифбо дарси қайтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebook саҳифасида 2021 йилда амалга оширилган ташаббуслар ҳақида кенг пост жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз режаларимиз ва таклифларимиз ҳақида тез-тез ёзамиз. Лекин амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот беришни муҳим деб ҳисоблайман.

Шу боис ўтган йили таълим ва фан соҳасида амалга оширилган муҳим чора-тадбирларга тўхталиб ўтмоқчиман», - деб ёзган вазир.

«Мамлакатимизнинг барча мактабларининг биринчи синфларида Ахмет Байтурсинов методи асосида ишлаб чиқилган «Алифбо» ва «Букварь» жорий этилган», - деб ёзади у.

Шунингдек, у 2021 йил январ ойидан мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари ва коллеж ўқитувчиларининг иш ҳақи 25 фоизга оширилишини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, бу ўсиш жорий йилда ҳам давом этади.

«Шуни айтиш керакки, жорий йилнинг январ ойидан яна 25 фоизга ўсди. Бундан ташқари, 2021 йил сентабр ойидан ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари қисқартирилди. Бу шуни англатадики, эндиликда ўқитувчилар ҳафтасига 18 соат ўрнига 16 соат ишлайди, бир ставкаси учун», - деб ёзади Асхат Аймағамбетов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар