2021 йилда Қозоғистонда давлат балансига 28 та кон олинди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда илк бор давлат балансига 28 та кон киритилди. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Талғат Момишев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобидан геологик қидирув ишлари натижасида 2021 йилда илк бор давлат балансига 28 та кон олинди. Жумладан: углеводород конлари, 13 та қаттиқ фойдали қазилмалар конлари, 8 та ер ости сувлари конлари», - деди у вазирлик ҳайъати йиғилишида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, «Миллий режа – беш институционал ислоҳотни амалга ошириш бўйича 100 аниқ қадам»нинг 74-босқичини амалга ошириш доирасида қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича Қозоғистон CRIRSCO га қўшилган. KAZRC уюшмаси ва ер қаъри бўйича мустақил экспертларнинг профессионал жамияти ташкил этилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар