2018 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Атирауда қўлга олинди

ATYRAÝ. Kazinform – Атирауда 2018 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган хорижлик қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 42 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Россияда халқаро қидирувда бўлган.

«Бугун, 19 июн куни Атирау вилояти ҳудудида «Ноқонуний келувчи-2023» тезкор профилактика тадбири бошланди. Тадбирдан кўзланган мақсад ноқонуний миграция фактларини, уларни мамлакатимиз ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаган хорижликларни аниқлашдан иборат. Атирау шаҳар ички ишлар бошқармаси миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2018 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган 1981-йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Хорижлик Қозоғистон чегарасини 2023 йил 3 июнда кесиб ўтган. У ишга жойлашиш учун Атирау шаҳар миграция бошқармасига келган. Шахсни ҳар томонлама текшириш чоғида ички ишлар ходимлари чет эл фуқароси халқаро қидирувдаги гумонланувчи эканлигини аниқлади», – дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Маълум бўлишича, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 1-қисми билан халқаро қидирув эълон қилинган. Ҳозирда қайд этилган факт бўйича жиноятчи қўлга олиниб, криминал полиция бўлимига топширилди.

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар