20 даража совуқ, бўрон, кучли қор: яқин уч кун давомида ҳаво ўзгариб туради

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” синоптиклари 8-10 февраль кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

об-ҳаво
Фото: Pixabay

Яқин кунларда Қозоғистон яна бир Атлантика циклони олиб келган атмосфера жабҳаларининг таъсирини ҳис қилади.

Ҳаво булутли ва шамолли бўлади.

Мамлакат шимолида шамол тезлиги 23-28 м/с гача, баъзан эса 30 м/с гача кучайиши мумкин. Ёмғир ва қор ёғади.

Шимолий ҳудудларда кучли қор ёғади, бўрон бўлади.

Мамлакатнинг ғарбий ва шимоли-ғарбида 10 февралга қадар ҳаво ҳарорати кечаси 12-20 даража совуқгача пасаяди.

Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кузатилмайди.

Сўнгги хабарлар