09:36, 28 Январь 2023 | GMT +5
2 нафар қозоғистонлик дзюдочи қиз Португалияда олтин ва кумуш медални қўлга киритди
ASTANА. Kazinform – Португалиянинг Алмада шаҳридаги дзюдо бўйича Гран-при турнирида икки қозоғистонлик қиз олтин ва кумушга сазовор бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Хотин-қизлар ўртасида Қозоғистон тарихида илк бор икки нафар қозоғистонлик Абиба Абужақинова ва Ғалия Тинбаева 48 килограмм вазн тоифасида финалга чиқди.
Бу вазнда жами 19 нафар дзюдочи иштирок этди ва улар орасида Абиба ва Ғалия ҳеч ким тенг келмади.
Финалда А.Абужақинова Вазари усулини қўллаб, чемпион бўлган бўлса, Ғалия кумуш мукофот билан тақдирланди.
Шу тариқа, мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Португалиядаги Гран-при турнирида иштирок этадиган дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ