1731 нафар қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 60 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

1731 нафар  қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда

10 март ҳолатига кўра, коронавирусдан 1731 киши даволанмоқда (-1553+ ва 178 КВИ-), улардан 132 нафари шифохоналарда, 1599 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

• 2 киши оғир аҳволда,

• 3 киши ўта оғир аҳволда,

• 2 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.