17:48, 16 Июнь 2023 | GMT +5
17-19 июнь кунлари Қозоғистонда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК Қозоғистонда 2023 йил 17-19 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Келгуси дам олиш кунлари Қозоғистон ҳудуди «Жанубий» циклони ва унга боғлиқ бўлган атмосфера таъсирида бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ ва ёмғир, шамол ва дўл ёғиши мумкин. 18 июнда ғарбда, 18-19 июнда шимоли-ғарбда кучли ёмғир ёғади, Қозоғистон жанубида эса чанг бўрони кузатилади. Фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди», – дейилади хабарда.
«Қазгидромет» маълумотларига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати ғарбда +20+28, шимоли-ғарбда +13+26, шимолда +17+27, республиканинг шимоли-шарқи, шарқ ва марказида ҳақо ҳарорати +30+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Жанубий ҳудудларда эса ҳарорат сезиларли даражада ўзгармайди.