16-18 октябр кунлари Қозоғистонда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ҳудудида кенг миқёсли антициклон ўз таъсирини ўтказишда давом этмоқда, деярли бутун республикада қуруқ, илиқ об -ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

16-18 октябр кунлари Қозоғистонда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, ёмғир фақат мамлакат ғарбий қисмида, циклон таъсири остида кутилмоқда.

Мамлакат ғарбий ва жанубида шамол кучайиб, чанг бўронлари давом этади. Кундузи республика ғарбида, шимоли-ғарбида ҳаво ҳароратининг асосий фонида 12 .... 22 даража, республиканинг шимолида, шарқида ва марказида 13 ... 20 даража, мамлакат жануби, жануби -шарқида 13 .... 23 даража иссиқ бўлади.