15 тонна олтин қазиб олиш режалаштирилган: ҚР Президентига йирик лойиҳа иши тақдим этилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарига Poly Metal International plc халқаро компанияси томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳани амалга оширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: pexels.com

Лойиҳа доирасида таркибида олтин бўлган 300 минг тонна концентратни қайта ишлаш ва ундан 15 тонна олтин олиш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришга киритилган сармоя миқдори 347 миллиард тенге. Бундан ташқари, Президентга Павлодар вилоятидаги электр энергетика корхоналарининг техник ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ҳокими ГРЭС-1 ва ГРЭС-2 энергия блоклари ҳамда Ақсу шаҳридаги 7-сонли электр станциясини модернизация қилиш ишлари 2024 йилда якунланишини маълум қилди. Шу билан бирга, Асаин Байханов озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш истиқболлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, вилоятда сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажми ортиб боряпти. Жорий йилда қўшимча 10 та янги замонавий фермер хўжалиги қурилади. Унга 30 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси ижросини таъминлаш, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар