100 жилдлик туркий адабиёт дурдоналарининг 10 жилдига қозоқ адиблари ижоди киритилди

TASHKENT. Kazinform - Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқандда ўтказилган биринчи саммити арафасида Ўзбекистонда 100 жилддан иборат шу номдаги китоблар туркуми нашр этилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

Ўзбекистон Президенти 2019 йил 15 октябр куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида ташкилотга аъзо давлатлар адабиётининг энг сара намуналаридан «Туркий адабиёт дурдоналари» номли 100 жилдлик китоблар тўпламини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу ташаббус асосида илк бор Ўзбекистонда мана шу тўплам тайёрланиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди.

Маълум қилинишича, жамланмага умумтуркий адабиётнинг энг сара намуналари, ўзбек, қорақалпоқ, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман ва венгер адабиётининг XI-XXI асрларга мансуб 629 нафар атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган.

Китоблар туркуми Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ва Носириддин Рабғузий асарларини ўз ичига олган беш жилдлик «Умумтуркий адабиёт намуналари» билан бошланади. 6-33 жилдлар «Ўзбек адабиёти намуналари»дан иборат бўлиб, ундан Алишер Навоий асарларидан замонавий ўзбек шеърияти ва насри намуналаригача ўрин олган.

Шунингдек, мажмуанинг 17 жилди турк адабиёти, 16 жилди озарбайжон, 10 жилди қозоқ, 9 жилддан қирғиз ва туркман адабиёти, 5 жилди қорақалпоқ ва 1 жилди венгер адабиёти вакилларининг асарларидан иборат.


Сўнгги хабарлар