09:28, 12 Октябрь 2022 | GMT +5
100 дан ортиқ қозоғистонлик шифохоналарда коронавирусдан даволанмоқда - вазирлик
ASTANA. Kazinform – 12 октябр ҳолатига кўра, 1039 киши коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

«Улардан 106 нафар бемор шифохоналарда, 933 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 5 киши оғир аҳволда, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.