10 ноябр куни Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кузатилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 10 ноябр учун синоптик вазият ва энг муҳим об-ҳаво ҳодисалари прогнози эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.
None
None

«Шимолий-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бўлади. Фақатгина мамлакат шарқи, маркази ва жануби ортиб бораётган босим майдони таъсирида бўлади, бунда ҳаво асосан ёмғирсиз бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида шамол кучайиши, шимолда қор бўрони, ғарб ва шимолда туман, шимоли-ғарбда музлаши кутилмоқда», - дейилади «Қазидромет» хабарида.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли, ғарбида туман, муз, қор ёғиши, кўп қисмида шамолнинг кучайиши 15-20, вилоятнинг жануби-ғарбида 25 м/с бўлиши кутилмоқда.

Ақмола вилоятида кечаси вилоятнинг шимоли-ғарбида, кундузи кўп қисмида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с, кундузи 25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон ва Aтирау вилоятлари шимоли-ғарбида туман тушиши кутилмоқда, вилоят ғарбида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Алмати вилоятининг Aлакўл кўллари ҳудудида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Манғистау вилояти ғарбида туман тушиши мумкин, шамол 15-20 м/с кучайиши мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида Aқтўбе вилоятининг шимоли-ғарбида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Қостанай вилоятининг шимолида, шимоли-шарқида музлаш, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Павлодар вилоятининг жануби-ғарбий қисмида шамолнинг тезлиги 18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Кечаси ва эрталаб Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин.


Сўнгги хабарлар