13:12, 09 Ноябрь 2022 | GMT +5
10-12 ноябр кунлари Қозоғистонда ўзгарувчан об-ҳаво давом этади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йилнинг 10-12 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксар қисмида об-ҳавонинг ўзгарувчан характерини аниқлайди: қор ёғиши кутилмоқда, фақат мамлакат жанубида атмосфера босими ортиши таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Қозоғистонда туман тушиши, музлаши мумкин, шимолий ярмида эса паст қор бўрони кутилмоқда. Республикада ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди», - дейилади об-ҳаво маълумотида.