1 сентябргача барча мактаблар видеокамералар билан таъминланади
«Биз таълим соҳасини ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган режасини қабул қилдик. Бундан мақсад – таълим сифатини яхшилаш. Шу вақт мобайнида 3-6 ёш оралиғидаги болалар боғчалар билан 100 фоиз таъминланади. Овуллар ва шаҳарлар ўртасидаги тафовут камаяди. Авария ҳолатидаги 121 мактаб ва учта сменали 37та мактаб муаммоси хал этилади. Қўшимча равишда аҳоли пунктларида интернатлар қурилади. 200дан зиёд мактабларда спортзаллар пайдо бўлади», - деди Бердибек Сапарбаев.
Ҳукумат раҳбари ўринбосарининг айтишича, олий таълим соҳасига киритиладиган маблағлар 2 баравар, фан учун ажратиладиган маблағлар 7 баравар оширилади.
«Кейинги пайтларда Ҳукуматга ОТМ сифати бўйича шикоятлар келиб тушмоқда. Уларнинг кўпчилиги хусусийдир. Ўтган йил охирида Ҳукумат комиссияси қурилди. Ҳозирда 7та олий таълим муассасасини бирлаштиришга топшириқ берилган. Ечими кутаётган асосий масалалардан бири ўқувчиларнинг, мактабларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифасидир. Бу борада биринчи сентябргача барча мактабларга видеокамера ўрнатиб чиқилади», – деди Бердибек Сапарбаев.
Муаллиф: Аян Бекенўғли