1 август – Қозоғистонда биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги куни

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Ўрта таълим қўмитаси маълумотларига кўра, 1 август куни биринчи синфга ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тугайди. Эслатиб ўтамиз, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида болаларни мактабга қабул қилиш хизмати автоматлаштирилган ва egov.kz веб-портали орқали амалга оширилмоқда, дея хабар беради Каzinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Болалар биринчи синфга 6 ёшдан бошлаб ота-онанинг ёки ўқувчининг қонуний вакилининг шахсий аризаси асосида қабул қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун керак ҳужжатлар:

- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;

- 026/у-3 шаклдаги соғлиғи тўғрисидаги ҳужжат;

- саломатлик ҳолати тўғрисидаги 065/у шаклидаги ҳужжат;

- икки дона 3х4 ҳажмдаги фотосуратлар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи синфга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш 1 апрелдан бошланган. Тўрт ой давомида 350 минг 453 та ариза қабул қилинган.Биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг 71,2 фоизи таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларни танлаган.Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги ўқув йилида 410 мингдан ортиқ бола биринчи синфга боради.

Сўнгги хабарлар