KASE: Доллар курси 471,45 тенгегача кўтарилди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) кундузги савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Доллпр
Фото: Kazinform

Хусусан, доллар курси 1,67 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 471,45 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 19 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,31 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,87 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 473,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 469 тенге, сотиб олиш нархи - 473 тенге. Россия рубли 4,81 - 4,95 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар